Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Туркия Республикасининг “TURKTOB” уруғчилик уюшмаси билан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида хамкорлик ўрнатиш бўйича учрашув бўлиб ўтди

2021-01-21 04:52:31
Бошланиши -
Тугаши -
Утказиладиган жой
Масъул

2021 йил 15 январда  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДК Туркия Республикасининг “TURKTOB” уруғчилик уюшмаси билан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини ривожлантириш ва хамкорлик ўрнатиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси томонидан “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДК директори Ш.Мамажонов, директорнинг ўринбосарлари Т.Фармонов, Р.Хакимов ҳамда бўлим бошлиғи Ф.Абдувалиевлар қатнашдилар.

Туркия Республикаси томонидан Саваш Акчан - “TURKTOB” уруғчилик уюшмаси бошқарув раиси, Умит Акюрек - “AKYUREK” компанияси директори, Мустафо Федаи Ўзаслан - “TURKTOB”нинг минтақавий директори ҳамда Бахром Ағзамов - “TURKTOB”нинг Ўзбекистондаги вакили қатнашдилар.

Мазкур учрашув давомида Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида хамкорлик муносабатларини ўрнатиш масалалари кўриб чиқилди.

Саваш Акчан - “TURKTOB” уруғчилик уюшмаси бошқарув раиси: мазкур уюшма 63 та уруғчилик корхоналарини бирлаштирган давлат органи ҳисобланади. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги фаолияти билан уч йилдан буён фаолият юритмоқда.  2017 йилда Тошкент шаҳри худудида 7 гектарлик иссиқхонани таъмирлаб, мавсумий, хонаки гуллар ва ландшафт экинларни етиштираётганини билдирди. Тошкентда 2019 йил декабрь ойида Туркиянинг 56 та қишлоқ хўжалигига алоқадор уруғчилик корхоналаридан 100 дан ортиқ ходимларнинг ташрифи давомида Ўрикзор худудидидаги иссиқхонада биринчи ўзбек-турк агрофоруми ўтказилди. Туркияда 2019 йилда бўлиб ўтган ЭКОСА йиғилишида Уруғчиликни ривожлантириш рахбарияти билан
2020 йилда кўп қиррали ишларни амалга ошришни мақсад қилинган эди, аммо пандемия сабабли кўзланган ишлар амалга оширилмай қолди.

2019 йилда “TURKTOB” уруғчилик уюшмаси ва “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДК ўртасида уруғчилик соҳасида Меморандуми имзоланди. Туркиялик хамкорлар Ўзбектистон билан ўзаро хамкорлик ўрнатишга тайёрлигини билдирди.

Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори Ш.Мамажанов - Ўзбекистон ва Туркия давлатлари раҳбарлари ҳар бир соҳада истиқболли лойиҳаларни хамкорликда амалга оширалаётганини, айниқса охирги уч йилда жуда катта қадамлар қўйилганлигини таъкидлади. Уруғчиликни ривожлантириш маркази олдига келгусида жуда катта мақсадлар қўйилганлиги ва уруғчилик соҳасида нафақат ички бозорда балки жаҳон бозорларига чиқариш бўйича вазифалар ва топшириқлар белгиланганлигини билдириб, дастлабки хамкорлигимиз икки томонлама манфаатли бўлишига умид билдирди.

Саваш Акчан - “TURKTOB” уруғчилик уюшмаси бошқарув раиси: Ўзбекистон тупроғи жуда унумдор ва жойлашуви жиҳатидан дунёнинг энг катта Хитой, Россия агробозорларига яқин ва Европага йўл очиқлиги туфайли катта имкониятларга эга эканлиги, бу соҳада Туркия Ўзбекистон билан хамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди

 “AKYUREK” компанияси Туркиянинг Мерсин вилоятида жойлашган бўлиб, дунёнинг кўплаб мамлакатларида уруғларни қайта ишлаш, тозалаш, саралаш, дорилаш ва қадоқлаш бўйича техникаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Туркия Президентининг ташаббуси билан “AKYUREK” компанияси IT парк қуриш режалаштирилган ва унда уруғларини назорат қиладиган технологиялар мавжуд бўлади.

“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДК томонидан қуйидаги тадбирларни амалга ошириш таклифи билдирилди:

1. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экинларни уруғчилик тизимини такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун “TURKTOB” уруғчилик уюшмаси томонидан эксперт-маслаҳатчи ажратиш.

2. Битта элита уруғчилик хўжалиги мисолида юқори авлодли уруғларни жамғариш, қайта ишлаш, саралаш, дорилаш ва қадоқлаш технологияси бўйича хамкорликда дастлабки лойиҳани тайёрлаш.

3. “Ўзпахатасаноат” АЖ ва “Ўздонмаҳсулот” АК қарашли уруғлик чигит ва дон тайёрлаш цехлари босқичма-босқич Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан сотиб олинмоқда. Жумладан, Андижон вилоятида уруғлик чигит тайёрлаш цехи сотиб олинди. Мазкур цех фақатгина уруғлик чигитни дориламоқда. Келгусида ушбу цехда  бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлашни ҳам йўлга қўйишда манфаатли хамкорлик ўрнатиш.

II. “TURKTOB” уруғчилик уюшмаси икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш бўйича юқорида билдирилган таклифларни қабул қилиб, Туркия томонидан малакали эксперт-маслаҳатчи ажратилишини таъкидлади ва ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича Туркия томони хамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Уруғликликларни сифатини яхшилаш учун замонавий технологияларни жорий қилишда яқиндан хамкорлик қилиш.

Уруғларни тозалаш, саралаш, дорилаш ва қадоқлашнинг замонавий технологияларини жорий қилишда “AKYUREK” компанияси томонидан яқиндан ёрдам берилиши билдирилди.