Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

«Uzbek seeds» миллий бренди

2021-02-04 09:47:06
Бошланиши -
Тугаши -
Утказиладиган жой
Масъул

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 733-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан «Uzbek seeds» миллий брендини яратиш топшириғи берилганлиги сабабли, Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан “Uzbek seeds” бренди лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига бутун жаҳон регистрациясидан ўтказиш учун тақдим қилинди.

Жорий йил 5 январь куни интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Uzbek seeds” бренди регистрациядан ўтказилди. Бундан келиб чиқиб, «Uzbek seeds» миллий бренди савдо тармоғини шакллантириш, Марказ ва уруғлик етиштирувчи субъектлар томонидан уруғлик материаллари ички ва ташқи бозорга «Uzbek seeds» миллий бренди остида экспорт қилинишини таъминлаш олдимизда турган асосий вазифалардан биридир.

«Uzbek seeds» миллий бренди остида экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий ва хорижий селекция навлари ҳамда биотехнологик ва ноанъанавий экин турлари навларининг бирламчи уруғчилиги ҳамда кўчатчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш;

жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда республика тупроқ-иқлим шароитларига мос қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва навларини аниқлаб, ҳудудларни ихтисослаштириш, уларнинг уруғликлари ва кўчатларини тайёрлаш, фойдаланиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш;

қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, иқлим ўзгаришлари, қурғоқчилик ва шўрга мослашган, касаллик ва зараркунандаларга бардошли нав ва дурагайлари селекцияси ҳамда уруғчилиги жараёнларининг барқарор ривожланишини таъминлаш;

навларнинг ҳосилдорлиги ва уруғликларни кўпайиш коэффицентини ошириш ҳисобига нав алмаштириш ва янгилаш муддатларини жадаллаштириш чораларини кўриш лозим.

Республикамизда етишитирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини ички бозорга сотиш ва ташқи бозорга экспорт қилишда Уруғчиликни ривожлантириш маркази “Ташқи иқтисодий фаолият, инвестицияларни жалб қилиш ва инновацион технологияларни жорий қилиш” бўлими бошлиғи Абдувалиев Фарход Тўхтамуродовичга мурожаат қилиш мумкин. Мурожаат учун Тел: 97-490-94-37. Почта манзил: exim@urugmarkaz.uz