Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4973-сон қарори ижроси юзасидан

2021-03-01 03:49:52
Бошланиши -
Тугаши -
Утказиладиган жой
Масъул

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4973-сон қарорида Республикамизда шоли етиштириш, сақлаш, қайта ишлашнинг узлуксиз ва самарали тизимини такомиллаштириш, ички истеъмол бозорини гуруч маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ҳамда шоли уруғлик тизимини ташкил қилиш учун, жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Сирдарё, Сурхондарё, Наманган, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг 22 туманида 3920 гектарда 1952 тонна уруғлик шоли етиштириш режалаштирилган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Сирдарё, Сурхондарё, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоят хокимларининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Шу билан бирга шоли етиштиришга ихтисослашган 22 туманнинг 19 тасида туман хокимларининг қарорлари қабул қилинди.

Худудларда 2021 йилда шоли уруғчилиги билан шуғулланувчи 287 та талабгорлар рўйхати шакллантирилди. Талабгорлар ўртасида танлов қарорда белгиланган “Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли экини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби” тўғрисидаги Низом тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади.

“Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли экинини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби” тўғрисидаги Низом тайёрланди. Шоличилик илмий-тадқиқот институтидаги мавжуд юқори репродукцияли (оригинал, элита) уруғликлар кўпайтириш учун ҳудудлар кесимида жойлаштирилди.

Қарорда келтирилган топшириқлар ижросини ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.