Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги делегацияси билан Уруғчиликни ривожлантириш маркази ўртасида 2022 йил 9 февралда ўтказилган учрашув тўғрисида

2022-02-10 11:23:05
Бошланиши -
Тугаши -
Утказиладиган жой
Масъул

Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Уруғчиликни ривожлантириш маркази биносида икки томонлама учрашув ўтказилди.

 Ўзбекистон тарафидан Марказ директори Шуҳрат Мамажонов, директор ўринбосарлари Рафиқжон Хакимов, Озод Матякубов, Сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти директори Рустам Низомов, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Шухрат Қўзибоев, Туркия томонидан  Туркиянинг Уруғчилар ва уруғликларни ишлаб чиқарувчилар “TSUAB” суб-уюшмаси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Уруғчилик ассоциацияси “ECOSA” презеденти Йилдирай Генчер, Уруғчилар ва уруғликларни ишлаб чиқарувчилар “TSUAB” суб-уюшмаси президент ўринбосари Ўккеш Йилдирим, “OLGUNLAR” компанияси президенти ҳамда Уруғлик етиштирувчи бирлашмаси “TYAB” вакили Миктат Олгун, “TURKTOB” уруғчилик уюшмаси вакили ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Уруғчилик ассоциацияси “ECOSA” вакили Айкут Ҳасиоглу иштирок этишди.


Учрашувда Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий қилиш, уруғчилик соҳасида тажриба алмашиш ҳамда уруғликларни ҳалқаро меёрларга мослаштириш, Ўзбекистонда етиштириладиган уруғликларни ҳалқаро бозорга олиб чиқиш масалари муҳокама қилинди.


Ўзбекистон Респубюликаси уруғчилик соҳасида фаолият олиб бораётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти “ECOSA” га аъзо давлатлардан бири.

Маълумот учун: “ECOSA” га Туркия, Афғонистон, Эрон, Покистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайджон давлатлари аъзо бўлиб, бош офиси Анқарада жойлашган.



Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги “ТИКА” ташкилоти томонидан “ECOSA” ташкилотига аъзо бўлган мамлакатларда уруғчилик сохасида навларни ягона реестрини шакллантириш, уруғлик стандартларини ҳалқаро меёрларга мос бўлган талабларига (ISTA) мослаштириш ва бошқа масалаларни ишлаб чиқиш бўйича лойиха тайёрланаётганлиги ва ушбу лойихада Ўзбекистоннинг иштирок этиш масаласи хам мухокама қилинди.

Шунингдек, Уруғчиликни ривожлантириш марказига ўтказилаётган уруғлик дон ва чигит цехларини 2022-2023 йилларда модернизация қилишда Туркиянинг замонавий технологияларини жорий қилиш масаларига хам эътибор қаратилди.


Туркия томони Ўзбекистон олимлари билан ҳамкорликда картошка селекция ишларини ташкил этиш масаласига тўхталиб ўтишди.

Йилдирай Генчер “ECOSA” ташкилотнинг Устави ҳамда бошқа хужжатларига ўзгартиришлар киритилаётганлиги муносабати билан Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан ушбу жараёнда фаол қатнашиш ва Ўзбекистондан битта номзодни тавсия этишни сўради.

Учрашув сўнгида, Уруғчиликни ривожлантириш марказ директори Шуҳрат Мамажонов ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Уруғчилик ассоциацияси “ECOSA” презеденти Йилдирай Генчер эсдалик совғалар билан алмашишди.

 Ўзбекистон-Туркия уруғчилик соҳасини ривожлантиришда ўзаро маанфатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишишди.