Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Туркиядан соянинг янги нави Ўзбекистонга келтирилди

2022-04-26 05:39:18
Бошланиши -
Тугаши -
Утказиладиган жой
Масъул

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 14-19 март кунлари Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбар ва ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикасида охирги йилларда соҳада амалга оширилган ишлар, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти томонидан мамлакатимизда уруғчилик соҳасини халқаро стандартлар даражасига етказиш, сифатли ва рақобатбардош уруғликларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Марказ тизимига ўтказилаётган 31 та уруғлик цехларини замонавий ва инновацион технологиялар асосида модернизация қилиш бўйича Туркия тажрибаси билан яқиндан танишиш мақсадида хизмат сафари уюштирилган эди. Сафар доирасида кўплаб келишув ва ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Жумладан, Туркия уруғчилар уюшмаси “TURKTOB” бошқарув директори Саваш Акчан, “AKYUREK”компанияси раҳбари Умутбек Акюрек, Халқаро иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти уруғчилик уюшмаси “ECOSA”ижрочи директори Али Устун ҳамда бошқа уруғчилик соҳасида фаолият олиб борадиган йирик компаниялар ва бирлашмалар билан ҳамкорлик учрашувлари ўтказилди. Шунингдек, ишчи гуруҳи Туркиянинг Адана шаҳрида “Atlas Tohum Ziraat Ltd.” компанияси директори Сердар Мард ҳамда компания олим ва мутахассислари билан учрашиб, компаниянинг ишлаб чиқариш цехлари ва лабораториялари билан яқиндан танишди ҳамда компания олимлари томонидан яратилган пахта, буғдой, соя ва ерёнғоқ навлари хусусиятлари бўйича фикр алмашди.

Учрашув доирасида компания томонидан яратилган соя ва ерёнғоқ навларини Ўзбекистонда синаш ҳамда уларни уруғчилигини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

“Atlas Tohum Ziraat Ltd.” компанияси билан Марказ ўртасида уруғликларни Ўзбекистон Республикасида синаш ва тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Меморандум асосида, 21 апрель куни Уруғчиликни ривожлантириш марказига Туркиянинг “Atlas Tohum Ziraat Ltd.” компаниясидан соянинг “ARISOY” нави келтирилди. Республикамизнинг турли тупроқ иқлим шароитида синаш мақсадида, келтирилган соянинг “ARISOY” нави Жиззах вилоятидаги Пахтакор элита уруғчилик хўжалигига, Наманган вилоятидаги Уйчи элита уруғчилик хўжалигига, Самарқанд вилоятидаги Пастдарғом элита уруғчилик хўжалигига, Хоразм вилоятидаги Боғот элита уруғчилик хўжаликларида экилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, “Atlas Tohum Ziraat Ltd.” компаниясидан келган соянинг “ARISOY” нави Туркия давлатида охирги 5 йилда энг кўп экилган ва энг яхши ҳосил берган экин навларидан бири. Шунингдек, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, ҳосил доналари тўкилиб кетмайдиган, эртапишар экин тури ҳисобланади.