Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Aграр ва уруғчилик соҳаси бўйича Республика бўйлаб катта ҳажмли семинар ўтказилди

2022-05-10 04:28:47
Бошланиши -
Тугаши -
Утказиладиган жой
Масъул

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-106-сонли қарорида берилган топшириқлар ижроси юзасидан уруғлик бошоқли дон етиштириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, жорий йилнинг 5 май куни Қашқадарё вилоятида, 7 май куни эса Андижон вилоятида уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув-семинари ўтказилди.


Семинарда Республика бўйлаб умумий ҳисобда 500 дан ортиқ мутахассислар иштирок этди. Жумладан, Қашқадарёда ўтказилган семенарда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, Хоразм, Навоий, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиқлари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва унинг ҳудудий бўлим бошлиқлари, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг вилоятлардаги илмий тажриба станциялари директорлари, профессор ва олимлар, Уруғчиликни ривожлантириш марказининг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва Aгросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш ДУКнинг туман бўлим мутахассислари, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази раҳбари ҳамда унинг ҳудудий станция ва участка бошлиқлари, “Ўздонмаҳсулот” АК раҳбар ва уруғлик бошоқли дон тайёрлов цехлари бошлиқлари, шунингдек Хоразм, Навоий, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси туманларининг қишлоқ хўжалиги бўлими ва уруғчилик субъект раҳбарлари иштирок этдилар. Андижон бўлиб ўтган ўқув-амалий семинарда эса Наманган, Фарғона, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари Қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳудудий бўлим бошлиқлари, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг ҳудудлардаги илмий-тажриба станция директорлари, вилоятлар Уруғчиликни ривожлантириш маркази бошлиқлари, Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази мутахассислари, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг ҳудудий станция ва участка бошлиқлари, “Ўздонмаҳсулот” АК корхоналари раҳбарлари ва уруғликни қайта ишлаш цехлари бошлиқлари йиғилишди.


Қашқадарё вилоятида ўтказилган тадбирда қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев, Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори Ш.Мамажонов ҳамда соҳадаги тизим ташкилотлари раҳбарлари бошчилигидаги экспертлар гуруҳи иштирокчиларга уруғлик ғалла майдонларида олиб бориладиган агротехник тадбирлар ва апробация тадбирлари бўйича кўрсатмалар бердилар.


Дастлаб қатнашчилар Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти биноси ҳудудида тўпланишди ва семинарни Давлатимиз раҳбари топшириғи билан Қарши шаҳрида реконструкция қилиниб, қайтадан бунёд этилган “Aбу Муин Насафий” мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади. Шундан сўнг, тажриба майдонларида синовдан ўтказилаётган хорижий ва маҳаллий навлар, бирламчи уруғчилик тизими билан танишди. Тадбир иштирокчилари мезбонлар томонидан дала майдонлари бошида маҳаллий ғалла навидан тайёрланган нонлар билан кутиб олинди. Уруғлик етиштирилаётган ғалла майдонларида дала апробация кўригидан ўтказиш ўқув-амалий семинарининг кун тартибига кўра, қатнашувчилар дала майдонларини кўздан кечиргач, уларнинг навбатдаги манзили Нишон туманидаги уруғлик цехи ҳудуди бўлди.


Семинар маърузаларининг асосий қисми ушбу цехда бўлиб, унда жорий йил ҳосилидан жамғариладиган уруғлик бошоқли доннинг нав ва авлодлар миқдори, бирламчи уруғлик етиштиришда амалга оширилган ишлар ҳамда ғалла майдонларини апробация кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисида мутахассисларнинг маърузалари тингланди. Тадбир давомида республикада юқори авлодли уруғликлар жамғариш бўйича ўтган йил якунлари ва ушбу йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғчилиги истиқболлари бўйича мутахассислар ва иштирокчилар ўртасида фикр мулоҳазалар алмашилди.


Шунингдек, янги яратилаётган ва истиқболли ғалла навларини Давлат нав синаш участкаларига топшириш ва синовдан ўтказиш, уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш тартиблари бўйича Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази директори Ш.Нурматовнинг маърузаси иштирокчилар учун фойдали бўлди.

Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбари Ш.Мамажоновнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари кесимида ҳудудлардаги уруғлик ғалла майдонларда апробация тадбирларини ўтказиш ҳамда далани апробацияга тайёрлаш бўйича қилган маърузаси Қашқадарёда ўтказилган ўқув-амалий семинарга якун ясади.


Андижон вилоятида давом этган тадбир Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ғаллачилик ва дуккакли дон экинлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Мансуров, Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев, Уруғчиликни ривожлантириш маркази Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи К.Аҳмедов бошчилигидаги гуруҳнинг меҳмонларни кутиб олишидан бошланди. Шундан сўнг иштирокчилар Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти дала тажриба майдонларида синовдан ўтказилаётган хорижий ва маҳаллий янги навлар, уларни бирламчи уруғчилиги тизими билан яқиндан танишди. Ҳудудий ўқув-амалий семинарининг очилиши бўйича кириш сўзи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш агротехнологияси бош бошқармаси бошлиғи З.Артиков томонидан айтилди. Шунингдек, кўплаб соҳа мутахассислари ўзларининг керакли ва фойдали бўлган маърузалари билан иштирок этишди.


Тадбир давомида семинар қатнашувчилари соҳага оид керакли билим ва тажрибаларга эга бўлишди шу қаторда Республика миқёсида ўтказилган ушбу кўргазмали, ўқув-амалий семинар келажакда соҳа ривожига улкан ҳисса қўшиш билан бир қаторда бошоқли дон экинларининг янги навларини яратиш ҳамда мамлакатимизда экилаётган бошоқли дон экинларининг ҳосилдорлиги ошишига ҳизмат қилади.



Маълумот учун: Апробация – қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик жиҳатидан тозалиги, зараркунандалар билан зарарланган-зарарланмаганлиги, касалликларга чалинган-чалинмаганлиги ҳамда экишга мўлжалланган уруғликнинг умумий ҳолатини аниқлаш мақсадида ўтказилади.