Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Ғўза майдонларида апробация ўтказиш бўйича кўргазмали семинарлар ташкил қилинмоқда.

2022-09-06 02:35:25
Бошланиши -
Тугаши -
Утказиладиган жой
Масъул

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-106-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сонли қарорлари ижросини таьминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлимлари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг худудий бошқармалари, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУКнинг вилоят филиаллари, нав оригинаторлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва бошқа уруғлик пахта етиштирувчи субъектлар иштирокида 2023 йил ҳосили учун уруғлик пахта етиштирувчи субъектларда тезпишар, ҳосилдор, навдорлиги юқори, генетик жиҳатдан соф, шунингдек, тола сифати Давлат стандарти талабларига жавоб берадиган районлашган ғўза навлари жойлаштирилган майдонларни танлаб олиш, ушбу майдонлардан сифатли уруғлик пахта хом ашёсини териб олиш, қабул қилиш ва жамғариш бўйича кўргазмали семинарлар ўтказилмоқда. Семинар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардаги белгиланган уруғчилик субъектларида ўтказилиши режалаштирилган.