Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Республикада синалаётган янги ва истиқболли ғўза навларини танлаш, пахта тозалаш корхоналарида уруғлик пахтани қабул қилиш ва сақланишини ўрганувчи Идоралараро комиссия тузишга бағишланган йиғилиш

ҚЎШМА БАЁНИ

Раислик қилдилар: А. Назаров - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари А.Вахабов - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқхўжалиги вазирининг биринчиўринбосари А. Султонов- “Ўзпахтасаноат”АЖ Бошқарув раиси ўринбосари
Қатнашдилар: Қишлоқ хўжалиги вазирлигиҳамда “Ўзпахтасаноат” АЖнинг тегишли бошқармалари ва бўлимларибошлиқлари,“Уруғчиликни ривожлантиришмаркази”ДУК, ЎзРФА Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази раҳбар ва мутахассислари, илмий муассасалар ва нав оригинаторлари раҳбарлари, селекционер олимлар ва нав муаллифлари (рўйхат бўйича)

Кун тартиби Республикада синалаётган янги ва истиқболли ғўза навларини танлаш, пахта тозалаш корхоналарида уруғлик пахтани қабул қилиш ва сақланишини ўрганувчи Идоралараро комиссия тузиш тўғрисида


( Назаров, Вахабов, Султонов,Джавлиев, Намазов, Бобоев,Сиддиқов, Нурматов, Назаров )

Республикамиз селекционер олимлари томонидан яратилган ғўзанинг янги ва истиқболли навларини морфологик, хўжалик ва толасининг технологик кўрсаткичлари бўйича холисона баҳолаш, уларнинг майдонини келгусида кенгайтириш учун танлаб олиш, янги ва истиқболли ғўза навларининг уруғини дастлабки кўпайтирувчи элита хўжаликларида уруғчилик ишларининг бажарилишини, пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларида уруғлик пахтани қабул қилиш, уларни навлар ва авлодлари бўйича алоҳида жамғариш ҳамда сақланишини ўрганиш мақсадида, йиғилиш ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқхўжалиги вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖ ва уларга қарашли ташкилотлар ходимларидан иборат Идоралараро комиссия иловадаги таркибда ташкил этилсин. 2. Идоралараро комиссия зиммасига: -Республикамизда селекция ишлари билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот институтлари селекционер олимлари томонидан яратилиб, ҳозирда тажриба участкаси ва станцияларида синалаётган янги ғўза навларини қимматли морфологик, хўжалик хусусиятлари ҳамда тола сифатлари бўйича баҳолаб, Давлат стандарти талабларига жавоб берадиган навларни Давлат нав синовига топширишни тавсия этиш; -Давлат нав синаш шахобчалари, янги ва истиқболли ғўза навларининг уруғини дастлабки кўпайтирувчи элита хўжаликларида синовдан ўтаётган янги ғўза навларини республикамизнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида тезпишарлиги, касалликларга чидамлилиги, тола чиқиши ҳамда тола сифати каби кўрсаткичлари асосида уларнинг истиқболлигини белгилаш; -Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги мавжуд пахта тозалаш корхоналарининг уруғлик пахтани қабул қилиш ва сақлашга тайёргарлиги тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш вазифалари юклатилсин. 3.Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш маркази (Нурматов) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 1997 йил 8 майдаги 181-сонли, “Эксперт комиссиясининг Низомини ва унинг таркибини тасдиқлаш ҳақида” ги буйруғига асосан қишлоқ хўжалик экинлари навларини районлаштириш ҳуқуқини берувчи барча маълумотларни жамлаб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Эксперт комиссиясига жорий йилнинг 30-ноябригача тақдим этиб, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Давлат реестрига киритиш ҳамда уларнинг истиқболлигини белгилаш бўйича ўз таклифларини киритсин. 4.Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва барча вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда “Пахтасаноат” минтақавий терминаллар МЧЖ раҳбарлари Идоралараро комиссиясининг самарали ишлаши учун зарур бўлган барча шароитларни яратиб берсинлар. 5.Ушбу Қўшма баённинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон РеспубликасиИнновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДУК раҳбари (Джавлиев) га, Пахтачилик ва техник экинларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи (Сиддиқов) га ва “Ўзпахтасаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари (Султонов) зиммаларига юклатилсин. Келишилди: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Б.Халиков Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат маркази Ш.Нурматов