Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЯРАТИЛГАН ҲАМДА ЭКИШ УЧУН ДАВЛАТ РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАВЛАРНИНГ Т А В С И Ф И

“ЧИЛЛАКИ” НАВИ

Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институтида П.П.Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда яратилган. Ўзбекистонни суғорила-диган ер майдонларига экиш учун 2002 йилдан Давлат реестрига киритилган.

Келиб чиқиши: Genrumil/Юктина навларининг чатиштириш комбинациясидан олинган дурагай-ларни F2 ва F4 авлодларидан якка танлаш усули билан яратилган.

Нав муаллифлари: Р.Тўланов, Т.Жалолов, О.Рахимов, Ю.М.Пучков, Г.Д.Набоков, Т.Ф.Салярек, И.Н.Кудряшов, Л.А.Беспалова, Н.П.Фоменко, А.М.Васильева.

Умумий тавсифи: Нав ўтаэрта-пишар, паст бўйли (85-95 см), ётиб қолишга чидамли. Erythrospermum тур хилига мансуб. Совуққа чидамлилиги ўртача, қурғоқчиликка чидамли, ўртачадан паст даражада сариқ занг ва бошоқ фузариози билан касалланиши мумкин. Чанг ва қаттиқ қоракуя касалликларига чидамли. Нав ўта эртапишарлиги сабабли касалликлар нав ҳосилдорлигига ўз салбий таъсирини кўрсатаолмайди.

Ҳосилдорлиги: Юқори агротехника шароитида гектаридан ўртача ҳосилдорлиги 65-70 центнерни ташкил этади. Институтнинг «Истиқлол» тажриба хўжалигида 2001-2003 йилларда нав ҳосилдорлиги ишлаб чиқариш шароитида гектаридан 85,2-87,9 центнер, институтни Фарғона филиалида 77,6-79,2 центнер, Наманган филиалида 68,0-71,8 центнерни ташкил этган.

Нонбоплик хусусияти: Дон сифати бўйича «қимматбаҳо» дон беради.

Экиш муддатлари: Республиканинг барча вилоятларида экиш тавсия этилган, ҳар бир минтақа учун мақбул муддат ҳисобланади.

Экиш меъёри: 4,5-5,0 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида белгиланади. Ғўза қатор ораларига экилганда уруғ экиш меъёрини 15-20 фоизга ошириш керак.

“БОБУР” НАВИ

Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институтида П.П.Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда яратилган. Ўзбекистон Республикасида 2006 йилдан Давлат реестрига киритилиб, экишга тавсия этилган.

Келиб чиқиши: Ейка (1326-3600) намунасидан икки маротаба якка танлаш йўли билан яратилган.

Нав муаллифлари: Ю.М.Пучков, Г.Д.Набоков, И.Н.Кудряшов, Т.Ф.Солярек, Л.АБеспалова, Н.Ф.Фоменко, Т.Г.Варламова, Р.И.Сиддиқов, Р.Тўланов, Т.Жалолов, С.Тешабоев.

Умумий тавсифи: Эртапишар, ўрта бўйли, ётиб қолишига чидамли. Erythrospermum тур хилига мансуб. Бошоғи цилиндрсимон, ўртача зичлик ва узунликда, пишишга яқин бошоғи оқ рангга киради. Дони қизил, йирик, овал шаклида, шишасимон, 1000 дона дон вазни 41-44 г., дон чоки саёз.

Ҳосилдорлиги: Нав ҳосилдорлиги юқори агротехника шароитида гектаридан 90-100 центнер, ўртача ҳосилдорлик гектаридан 78 центнер.

Экиш муддати: Ҳар бир минтақанинг мақбул экиш муддатларида экиш тавсия этилади.

Экиш меъёри гектарига 5,0 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида.

“АНДИЖОН-4” НАВИ

 Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институтида П.П. Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда яратилган.

Нав муаллифлари: Р.Тўланов, Т.Жололов, С.Тешабоев, В.Б.Тимофеев, Л.Ф.Дудка, В.Я.Ковтуненко, В.А.Филибок, Л.А.Беспалова, И.Н.Кудряшов

Умумий тавсифи: Эрта-пишар, ўрта бўйли (90-100 см), ётиб қолишга чидамли. “Erythrospermum” (эритроспермум) тур хилига мансуб.Бошоғи оқ рангда, цилинд-рсимон шаклда, ўртача узунликда. Бошоқча қобиғи овал шаклда. Қилтиқлари оқ рангда, тарқоқ, ўртача дағалликда, дони тўкилмайди. Дони қизил, овал шаклда, ўртача катталикда, дон чоки саёз. 1000 дона дон вазни 38,4-42,4 г.

Ҳосилдорлиги: Юқори агротехника шароитида гектаридан 85,0-90,0 центнер дон ҳосили бериш имкониятига эга. Ўртача ҳосилдорлиги гектаридан 75,0 центнерни ташкил этган.

Нонбоплик хусусиятлари:Дон сифати яхши, «қимматбаҳо» дон беради.

Касалликларга чидамлилиги: Сариқ занг билан жуда кам даражада зарарланиши, қўнғир ва поя занги, ун шудринг касалликлари билан ўртадан паст, бошоқ фузариози билан эса ўртача касалланиши мумкин. Қишга чидамлилиги ўртачадан юқори, қурғоқчиликка ва шўрга чидамли.

Навнинг эртапишарлиги сабабли бу касалликлар нав ҳосилдорлигига ўз салбий таъсирини етарли кўрсатаолмайди.

Экиш муддати:   минтақа учун мақбул муддат ҳисобланади.

Экиш меъёри: гектарига 5,0 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида белгиланади.

“ЗВЕЗДА” НАВИ

 Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институтида П.П.Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда яратилган.

Келиб чиқиши: Юмпа-4 аралаш навидан якка танлаш йўли билан яратилган.

Нав муаллифлари: Р.Сиддиқов, И.Эгамов, А.Мансуров. Т.Жалолов, А.А.Романенко, Л.А.Беспалова, Г.Д. Нобаков.

Умумий тавсифи: Нав ўта эртапишар, пакана бўйли (80-85 см) ётиб қолишга чидамли, Trutrospermum тур хилига мансуб. Бошоғи цилиндирсимон шаклда, бошоқ узунлиги 7-8 см. зичлиги ўртача, қилтиқлари ўртача узунликда тарқоқ. Дони йирик, тухумсимон шаклда, дон чоки саёз. 1000 дона дон вазни 41-43 гр. Совуққа ва қурғоқчиликка чидамлилиги юқори. Қоракуя касалликларига чидамли. Нав ўта эртапишарлиги сабабли сариқ ва қўнғир занг касалликлари дон ҳосилдорлигига ўз салбий таъсирини кўрсата олмайди.

Ҳосилдорлиги: Ҳосилдорлиги нормал агротехника шароитида 65-75 центнерни ташкил этади. 2008-2010 йилларда рақобатли нав синовида андоза Чиллаки навига нисбатан 10.5 центнер юқори ҳосил олинган.

Ун ва нонбоблик сифати. 1000 дона дон вазни 39-41 гр., натураси 790-820 г/л. Минерал ўғитлар нисбати тўғри қўлланилагнида “қимматбахо” дон шакллантиради.

Касалликларга чидамлилиги. Дала шароитида қўнғир ва сариқ занг касалликларига чидамли.

Экиш муддатлари минтақа учун мақбул ҳамда кечки муддатлар хисобланади.

Экиш меъёри: гектарига 4,5-5,0 млн. унувчан уруғ хисобида белгиланади.

“АСР” НАВИ

 Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институтида яратилган.

Нав муаллифлари: Р.Сиддиқов., С. Тешабоев.

Умумий тавсифи: Ўртапишар, ўсимлик бўйи 95-105 см, ётиб қолишга чидамли. Бошоғи цилиндирсимон, йирик. Тур хили lutescens. Бошоқча қобиғи тухумсимон шаклда, тишлари тўғри ва қисқа. Дони йирик, қизил рангда, шакли чўзиқ. Дон чоки ўртача чуқурликда.

Ҳосилдорлиги: Потенциал дон хосилдорлиги юқори 110-120 центнер. Ўтмишдош экин кузги нўхотдан сўнг экилганда 2 йилда ўртача ҳосилдорлик 82,4 центнерни ташкил этган. Совуққа чидамли.

Ун ва нонбоблик сифати. Донининг 1000 дона вазни 46-48 гр. Натураси -790-830 гр/л. Етиштириш технологиясига қараб кучли ва «қимматбахо» дон беради.

Касалликларга чидамлилиги:  Чанг қора куя, сариқ занг касаллигига чидамли. Қўнғир занг касаллигига дала шароитида чидамли. Поя занги ва септориоз касалликларига ўртача чидамли.

Экиш муддати: Минтақа учун мақбул муддат.

Экиш меъёри:  гектарига 4,5-5,0 млн. унувчан уруғ хисобида

“АНДИЖОН-2” НАВИ

 Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институтида П.П.Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ ҳўжалик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда яратилган.

Келиб чиқиши: Купава-29 селекция намунасидан қайта танлаш усули билан яратилган.

Нав муаллифлари: Ф.А.Колесников, Л.А.Беспалова, Л.П.Филобок, Т.И.Грицай, И.Н.Кудряшов, В.В.Маймистов, Р.Тўланов, К.Эшмирзаев, Т.Жалолов, О.Қосимов.

Умумий тавсифи: Нав ўрта бўйли, ётиб қолишга чидамли, дони тўкилмайди. Купава навидан 2-3 кун эрта бошоқлайди. Lutescens (лютесценс) тур хилига киради. Бошоғи цилиндрсимон, бошоқ зичлиги ва узунлиги ўртача, бошоқ маҳсулдорлиги юқори. Қилтиқсимон ўсимталари қисқа. Бошоқча қобиғи елкаси тўғри, энлилиги ўртача, тишчалари тўғри ва қисқа. Бошоғи оқ, дони қизил узунчоқ шаклда.

Ҳосилдорлиги: Нав юқори агрофонда етиштирилганда дон ҳосилдорлиги гектаридан 80-90 центнер. Республикамизнинг Хоразм вилоятида 56,3-60,1 центнер, Бухоро вилоятида 62,3-67,6 центнер, Фарғона вилоятида 65,2-70,5 центнердан ҳосил олинган. Ўртача ҳосилдорлик 60-65 центнерни ташкил этади.

Нонбоплик хусусиятлари:1000 дона дон вазни 42-43 г., дон натураси 780-515 г/л. «қимматбаҳо» дон беради.

Касалликларга чидамлилиги: Қўнғир ва поя занги, септориоз касалликларига чидамли, ун шудринг касаллиги билан жуда ҳам паст даражада ва сариқ занг билан намгарчилик юқори бўлган йилларда паст даражада касалланади.

Экиш муддати: Ҳар бир минтақа учун мақбул муддатларда экиш тавсия этилади.

Экиш меъёри: 4,5-5,0 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида белгиланади.

                                        “ДУРДОНА” НАВИ  

Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институтида П.П.Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда яратилган.

Нав муаллифлари: Р.Тўланов, С.Тешабоев, И.Эгамов, Т.Жалолов, А.Мансуров, В.Б.Тимофеев, Л.Ф.Дудка, В.Я.Ковтуненко, В.А.Филобок, Л.А.Беспалова, И.Н.Кудряшов

Умумий тавсифи: Lutescens (лютесценс) тур хилига мансуб, ўртапишар, тупланиши яхши, пояси тикка ўсади, бўйи 90-95 см, пояси ётиб қолишга чидамли. Дон маҳсулдорлиги юқори. Бошоғи цилиндрсимон, бошоқ узунлиги ва зичлиги ўртача, ҳар бир бошоқда 19-22 тагача бошоқча ҳосил қилади.

        Ҳосилдорлиги: Рақобатли нав синовида Андижон вилояти шароитида гектаридан энг юқори ҳосил гектаридан 76,9 центнердан олинган. Дурдона нави 2007 йилда Республика Давлат нав синаш комиссиясининг вилоят шохобчаларидан олинган маълумоти бўйича 8 та вилоятда синовдан ўтган, шундан Андижонда гектаридан 62,9 центнер, Фарғонада 73,2 центнер ҳосил берган. Бошқа вилоятларда ҳосилдорлик ўртача гектаридан 43,0-60, центнерни ташкил этган.

Нонбоплик хусусиятлари: Нав «қимматбаҳо» дон беради. Нонбоплиги яхши.

Экиш муддати: Республиканинг Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида кузги мақбул муддатларда экишга тавсия этилган.

Экиш меъёри: 4,5-5,0 млн. дона унувчан уруғ.

“АНДИЖОН-1” НАВИ

Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институтида П.П.Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда яратилган.

Келиб чиқиши: Узоқ дурагайлаш йыли билан (АД-206хРубин)хКН17t3, яъни тритикале ва кузги буғдойни чатиштириш комбинациясидан олинган дурагай авлоддан учкарра якка танлаш усули билан яратилган.

Нав муаллифлари: Р.Тўланов, Т.Жалолов, С.Тешабоев, В.Б.Тимофеев, Л.Ф.Дудка, В.Я.Ковтуненко, В.А.Филобок, Л.А.Беспалова, И.Н.Кудряшов

Умумий тавсифи: Ўрта бўйли пояси тикка ўсади, бўйи 90-95 см, пояси ётиб қолишга чидамли. Lutescens тур хилига мансуб, ўрта кечпишар, тупланиши яхши, Дон маҳсулдорлиги юқори. Бошоғи цилиндрсимон, бошоқ узунлиги ва зичлиги ўртача, ҳар бир бошоқда 19-22 тагача бошоқча ҳосил қилади.

Ҳосилдорлиги: Навнинг дон ҳосилдорлик потенциали юқори, ўртача ҳосилдорилиги гектаридан 75,0 центнерни ташкил этаган. Сирдарё вилоятида гектаридан 80,0 центнерни ташкил этган.

Нонбоплик хусусиятлари: Нав «қимматбаҳо» дон бериб, нонбоплиги яхши.

Экиш муддати: Навнинг минтақа учун мақбул ва кечки муддатларда экиш тавсия этилади.

Экиш меъёри: 4.5-5.0 млн. дона унувчан уруғ қисобида этиш тавсия этилади..

“МАТОНАТ” НАВИ

Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институтида яратилган.

Келиб чиқиши: STAR//KAUZ/STAR СMBW90M5000-OTOPY-35M-015Y-015M-3Y-OB.линиясидан якка танлаш йўли билан яратилган.

Нав муаллифлари: С.Тешабоев, Р.Сиддиқов, И.Эгамов, А.Моргунов.

Умумий тавсифи: Нав эртапишар, Бобур нави билан бир вақда пишиб етилади. Ўсимлик бўйи 95-100см., ётиб қолишга чидамли, Erythrospermum тур хилига мансуб. Бошоғи оқ, йирик, цилиндирсимон шаклда, зичлиги ўртача, махсулдорлиги юқори.

Ҳосилдорлиги: Навнинг потенциал имконияти гектаридан 80-90 центнер. Нав Ўрта Осиё ва Кавказ орти мамлакаларида 2004-2005 йилларда ўтказилган экологик нав синови кўчатзорда дон ҳосилдорлиги бўйича биринчи ўрин олган. Суғориладиган ер шароитида гектаридан ўртача 65-70 центнердан дон хосили шакллантиради.

Нонбоплик хусусиятлари:1000 дона дон вазни 42-44 г., натураси 780-810 г/л. минерал ўғитлар нисбати тўғри қўлланилагнида «қимматбахо» дон шакллантиради.

Касалликларга чидамлилиги: Дала шароитида қўнғир ва сариқ занг касалликларига чидамли. Поя зангига ўртача чидамли. Совуққа чидалилиги ўртача. Қурғоқчиликка чидамли.

Экиш муддатлари: Ҳар бир минтақа учун мақбул ҳамда кечки муддатлар хисобланади.

Экиш меъёри: гектарига 4,5-5,0 млн., кечки муддатларда 5,5-6,0 млн.     унувчан уруғ хисобида.

“ЖАЙХУН” НАВИ

"Замин" дон селекцияси ва уруғчилиги илмий ишлаб чиқариш маркази селекцион нави.

Келиб чиқиши: Санзар-8/Паразуки навларини чатиштириб, олинган дурагай авлодидан якка танлаш йўли билан яратилган.

Нав муаллифлари: А.Омонов, М.Хайтбоев, Н.Умиров, Н.Тўлаганов, С.Шеринбетов.

Умумий тавсифи: Биологик кузги. Грекум тур хилига мансуб. Ўрта бўйли, ётиб қолиш ва дон тўкилишига бардошли. Бошоғи оқ, призмасимон шаклда, ўртача узунликда ва зичликда. Бошоқча қобиғи ўртача катталикда, овал-тухумсимон, кам томирланган. Тишчаси узун, елкаси тўғри, баландроқ, чоки аниқ, тарқоқ, сариқ, ўртача катталикда. Дони сариқ-оқ, доннинг пастки қисми туксиз, 1000 дона дон вазни 38,6-44,2 г.

Ҳосилдорлиги: Юқори агрофонда гектаридан 95,0-100,0 центнер, ўртача хосилдорлиги гектаридан 65-70 центнерни ташкил этади.

Касалликларга чидамлилиги: Нав сариқ занг билан кучсиз даражада, 10 фоизгача зарарланади. Қишга чидамли.

Нонбоплик хусусиятлари.  Навнинг технологик ва нонбоплиги яхши.

Экиш муддатлари: Навни эрта муддатларда сентябр ойида экиш тавсия этилмайди.

Экиш меъёри: гектарига 5,0 млн. дона унувчан уруғ

“ТЕЗПИШАР” НАВИ

Дастлаб Ўзбекистон «Зерно» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси, хозирда Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институтининг Ғаллаорол филиалида яратилган. Республикада лалми ерлари учун 1980 йилдан экишга тавсия этилган.

Нав муаллифлари: Р.О.Каткова, Н.Б.Бекназаров, Н.М.Мамиров, А.А.Аманов, Н.В.Покровский.

Килиб чиқиши: Безостая-1 х Грекум 646 навлари дурагайидан якка танлаш усули билан танлаб олинган.

Умумий тавсифи: Икки фаслли, эртапишар, пишиш даври 143-170 кунни ташкил этади. Тур хили Erythrospermum. Ётиб қолишга чидамли. Бошоғи цилиндрсимон, ўртача узунликда, бошоқчалар зич жойлашган. Бошоқча қобикчалари чўзиқ, тухумсимон шаклда

Ҳосилдорлиги: гектаридан 21,8 центнер

Нонбоплик хусусиятлари: 1000 дони дон вазни 36,5-40,0 гр. клейковина миқдори 27 фоиз, ун чиқиши 75 фоиз, нон хажми 307 см3.

Касалликларга чидамлилиги: Сариқ занг касаллигига 22 фоизгача берилувчан, совуққа ва қурғоқчиликка чидамли.

Экиш маддатлари: Минтақа мақбул муддатлар.

 

 

“ҲОСИЛДОР” НАВИ

Дастлаб Ўзбекистон «Зерно» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси, хозирда Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институтининг Ғаллаорол филиалида яратилган.

Нав муаллифлари: А.Ковалёв, С.Ғайбуллаев, А.Хайтбоев, Ю.Ковалёв, В.Каткова, Р.Удачин.

Келиб чиқиши: К-50729 х Безостая-1 навлари дурагай комбинациясидан якка танлаш усули билан яратилган.

Умумий тавсифи: Ўртапишар, пишиш даври 225-245 кунни ташкил этади. Ўсимлик бўйи 115-120 см. Тур хили Grekum. Бошоғи призмасимон, ўртача узунликда, дони тўкилмайди. Дони йирик, думалоқ-чўзиқ шаклда.

Ҳосилдорлиги: гектаридан 65-70 центнер

Нонбоплик хусусиятлари: 1000 дони дон вазни 38,0-41,0 гр. клейковина миқдори 29-32 фоиз, оқсил миқдори 14-15 фоиз.

Касалликларга чидамлилиги: Сариқ ва қўнғир занг касалликларига берилувчан.

Экиш маддатлари: Минтақа мақбул муддатлар.

Экиш меъёри: гектарига 3,0-3,5 млн. унувчан уруғ ҳисобида.

“ТУРКИСТОН” НАВИ

 Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтида яратилган.

Нав муаллифлари: О. Аманов, З.Зиядуллаев

Умумий тавсифи: Нав ўрта бўйли (85-100 см) ётиб қолишга чидамли, Erythrospermum (Эритроспермум) тур хилига мансуб. Дони қизил ўртача йирикликда цилиндирсимон шаклда, зичлиги ўртача, махсулдорлиги юқори.

Ҳосилдорлиги: Рақобатли нав синовида 53,6-69,8 центнердан ҳосил олинди. Навнинг потенциал имконияти гектаридан 80-90 центнер.

Ун ва нонбоблик сифати. 1000 дона дон вазни 38-42 г., клейковина миқдори 29,3-31,0 фоиз, оқсил миқдори 13,5-14,4 фоиз. минерал ўғитлар нисбати тўғри қўлланилагнида кучли дон шакллантиради.

Касалликларга чидамлилиги: Дала шароитида қаттиқ, чанг қоракуя, қўнғир ва сариқ, поя занг касалликларига чидамли. Совуққа қишга чидамлилиги ўртачадан юқори. Қурғоқчиликка иссиққа чидамлилиги юқори.

Экиш муддатлари: минтақа учун мақбул ҳамда кечки муддатлар ҳисобланади.

Экиш меъёри: гектарига 4,5-5,0 млн. унувчан уруғ ҳисобида, кечки муддатларда 5,5-6,0 млн.