Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ “ЗВЕЗДА” НАВИ

КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ “ЗВЕЗДА НАВИ

Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институти ҳамда П.П.Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда яратилган. Ўзбекистонни суғориладиган ер майдонларига экиш учун 2010 йилда Республика Давлат нав синаш комиссиясига топширилган.

Келиб чиқиши: Юмпа-4 аралаш навидан якка танлаш усули билан яратилган.

Нав муаллифлари: Р.И.Сиддиков, И.Эгамов, А.Мансуров, Т.Жалолов, А.А.Романенко, Л.А.Беспалова, Г.Д.Набоков.

Умумий тавсифи: Нав ўта эртапишар, паст бўйли (80-85 см), ётиб қолишга чидамли. Erythrospermum тур хилига мансуб. Бошоғи цилиндрсимон, бошоқ узунлиги 7-9 см, ўртача зичликда, қилтиқлари ўртача узунликда, тарқоқ. Дони йирик, тухумсимон шаклда, дон чоки саёз. 1000 дона дон вазни 41-43 гр. Совуққа ва қурғоқчиликка чидамлилиги юқори. Қоракуя касалликларига чидамли. Нав ўта эртапишарлиги сабабли сариқ ва қўнғир занг касалликлари дон ҳосилдорлигига ўз салбий таъсирини кўрсатаолмайди.

Ҳосилдорлиги: Ўртача ҳосилдорлиги нормал агротехника шароитида гектаридан 65-75 ц.ни ташкил этади, 2008-2011 йилларда рақобатли нав синовида стандарт Чиллаки навидан 10,5 ц/га юқори ҳосил олинган.

Ун ва нонбоплик сифати: Дон сифати бўйича «қимматбаҳо» дон беради.

Экиш минтақа учун мақбул муддатда ўтказилади.

Экиш меъёри 4,5-5,0 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида белгиланади.

 

КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ “СИЛА” НАВИ

П.П.Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтида яратилган.

Нав муаллифлари: Л.А. Беспалова, О.Ю.Пукзырная, А.В.Новиков, И.Н.Кудряшов, Л.П.Флабок, И.Б. Аблова, Г.И.Букреева, Н.Н. Лысак, В.Р.Керимов, Н.П.Фоменко.

Келиб чиқиши: Навнинг келиб чиқишида пакана бўйли дурагай генига эга бўлган Карлик Истока донор сифатида олинган.

 Умумий тавсифи: Нава паст бўйли, поясининг баландлиги 90 см. Ўртапишар, пояси ётиб қолишга чидамлиги яхши, дон тўкилишига чидамли. Тур хили Lutescens. Донинг шаффофлиги ўта юқори, ўртача ймрмкликда, 1000 дона дон вазни 37-40гр. Маккажўхоридан кейин ўтказилган рақобатли нав синовида уч йил давомида олинган ўртача ҳосилдорлигик гектаридан 82.6 ц. Унбоплик ва нонбоплик кўрсаткичлари бўйича “кучли буғдой навлари гуруҳига киради. Оқсил миқдори андоза нав ПалПичга нисбатан 0.5 ва клейковинаси 3.5 фоизга юқори.

Касаллик юқтирилган муҳитда ун шудринг, поя ва қўнғир занг ва септариоз касалликларига ўта чидамли. Ундан ташқари Сила нави бошоқ фузариозига бир неча йиллар давомида барқарорлиги билан характерланади. Совуққа ўртача, қурғоқчиликка чидамлилиги юқори.

Экиш муддатлари: Минтақа учун мақбул муддатларда экиш тавсия этилади.

Экиш меъёри: мақбул муддатларда экилса 5.0 млн. дона унувчант уруғ.