Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

“Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати”

2021-12-07 07:31:19

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 29 йиллиги муносабати билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ходимлари иштирокида “Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказ директори Ш.А.Мамажонов сўзга чиқиб, Конституциямиз мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантириш, халқимизнинг тинч, осойишта ва фаровон ҳаётини таъминлаш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда Конституциямизнинг яратилиш тарихи ва мазмун-моҳиятидан ҳикоя қилувчи видеолавҳа намойиш қилинди. Марказ юрисконсульти А.Заидов томонидан қонунларнинг асосий маъносини, мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш, қабул қилинган ҳужжатларни атрофлича муҳокама қилиш, юртдошларимизнинг уларга бўлган муносабати ҳамда механизмларни янада такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари билан таништирилди.

Шунингдек, давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган қомуснома – бу Конституциядир. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бу эътирофи бугун Асосий қонунимизга берилган оддий таъриф эмас, балки Ўзбекистоннинг келажаги, жаҳон миқёсида тутган ўрни мустаҳкамланиб боришига оид башорати каби жаранглайди.

Дарҳақиқат, давлат ўз ҳуқуқий ҳужжати – Конституцияси билан дунё саҳнига қадам қўяди. Шу жиҳатдан ҳар томонлама мукаммал ва халқаро стандартлар талабларига тўлиқ жавоб берадиган Асосий қонунимизнинг яратилиши халқимиз ҳаётида улкан тарихий воқеа бўлиши билан бирга, улуғ мақсадлар сари собит қадам ташлашида мустаҳкам ҳуқуқий замин бўлди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев алоҳида қайд этганидек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий тафаккурининг ноёб намунасидир.

Марказ директори Ш.А.Мамажонов ходимларни 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси канституцияси куни байрами билан самимий муборакбод этиб, барча ходимларга мустаҳкам соғлик, оилавий тинчлик, мамлакатимиз ривожи йўлида олиб бораётган эзгу ишлари ва ташаббуслари рўёбида муваффақиятлар ёр бўлишини тилади.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин! Барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 29 йиллиги билан Марказ ходимлари номидан муборакбод этамиз.