Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги
экинлари уруғчилигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар
натижасида Уруғчиликни ривожлантириш маркази тизимидаги элита уруғчилик
хўжаликлари томонидан юқори авлодли пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги
экинларининг уруғликлари мустақил жамғарилиб, жамғарилган уруғликлар белгиланган
тартибда қайта ишланиб, қадоқланган ҳолда республикадаги агрокластерларга, фермерларга
ва бошқа субъектларга “Uzbek seeds” миллий бренди остида етказиб берилиши йўлга
қўйилди.
Жумладан, бугунги кунда 2022 йил ҳосили учун уруғлик
чигит тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.