Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М.Ғаниев раҳбарлигида комплекс тизимидаги вазирлик ва идоралар рахбарларидан иборат ишчи гуруҳ билан биргаликда Сирдарё вилоятида аграр соҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар ва уларни ривожлантириш жараёнида, ҳар бир вилоят сифатли қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларни етиштиришга, шу жумладан уруғлик ғалла майдонларига алоҳида эътибор қаратишга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПҚ-106-сонли қарори бўйича уруғлик цехларни Марказга ўтказиш ва модеринизация қилиш, цехларда навлар аралашмасига йўл қўймаслик бўйича Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори ва тегишли масъулларга топшириқлар берилди.