Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Марказ ишчи гурухи томонидан водий вилоятларида мониторинг ўтказилди

2022-04-27 11:03:24

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 20 апрель кунидан бошлаб Уруғчиликни ривожлантириш маркази ишчи гуруҳи томонидан элита уруғчилик хўжаликларида ва ихтисослаштирилган худудлардаги субъектлар томонидан сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар уруғликларини экилиши, шунингдек ушбу масала бўйича элита уруғчилик хўжаликларида амалга оширилаётган ишларга амалий ёрдам бериш ҳамда олиб борилаётган агротехник тадбирларни ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилди.



Марказ мутахассисларининг илк манзили Наманган вилояти бўлди. Шундан сўнг, ишчи гуруҳ Андижон ва Фарғона вилоятларидаги туманларда бўлиб, у ердаги фермер хўжаликларининг экин ер майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирлар ўрганилди ва таҳлил қилинди.


Жумладан, пахта, буғдой, карам, помидор, саримсоқ, ширин қалампир каби экин майдонлар кўздан кечирилиб, атрофлича ўрганилди. Марказ ишчи гуруҳига жойлардаги фермер хўжаликлари ҳамда ҳудудий бошқармалар мутахассислари ҳамроҳлик қилишди. Мутахассислар томонидан фермерлар хўжаликлари ҳамда жойлардаги ишчи ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Ўтказилаётган мониторингдан мақсад уруғчилик субъектларида экилаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳолати ва тўғри парвариш қилиш бўйича олиб борилаётган жараёнлар ўрганиш. Уруғчилик субъектлари раҳбарларига олиб борилаётган агротехник тадбирлар ва истеъмолчиларга сифатли маҳсулот етиштириб беришдан иборат.