Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Ислохотлар амалда

2022-06-10 11:50:10

Жорий йилнинг 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев, Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори Ш.Мамажонов, Туркиянинг “Turktob” компанияси бош директори Саваш Акчан ҳамда “Natural seeds” компанияси бошлиғи Мустафо Федай Ўзаслан иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан мақсад, “Андижон пахта уруғчилиги” МЧЖни Жахон банкининг 26,5 млн. АҚШ доллари маблағлари доирасида модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда хорижий бошқарувни жорий қилишдан иборат.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 октябрдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тарраққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4803-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-106-сон қарорларига мувофиқ Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва унинг тизимидаги уруғлик тайёрлаш цехларини модернизация қилиш мақсадида уруғликларни қайта ишлаш, саралаш, дорилаш ҳамда қадоқлаш бўйича замонавий ускуналар билан жихозланган мажмуаларни ташкил этиш учун 26,5 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши белгиланган.

Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан, Андижон вилоятида 2,4 млн. АҚШ долларлик қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини модернизация қилиш ва замонавий технологияларни олиб келиб ўрнатиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш ҳамда халқаро бошқарув тизимини ушбу цехда тадбиқ қилиш мақсадида Туркиялик ҳамкор ташкилотлар рахбарлари билан ўтказилган учрашув якунида хар иккала томон ҳам келгусида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини келишиб олишди.