Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи учрашуви ва Туркий Агрофорум бўлиб ўтди

2022-07-07 03:41:16

Хабарингиз бор, жорий йилда Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи учрашуви ва Туркий Агрофорум бўлиб ўтди.

 

Агрофорумда, Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳамда Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатларининг уруғчилик соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича учрашув ўтказилди.

 

Форум иштирокчиси бўлган Қозоғистон Республикаси делегацияси Уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида, Марказга қарашли Юқори Чирчиқ туманидаги “Яссавий Фиелд” МЧЖда уруғлик пахта ва соя экилган далаларни ҳамда “Прогрес Агро бизнес” МЧЖда уруғлик маккажўхори экилган далалар кўздан кечиришди. Шунингдек, сафар давомида ушбу тумандаги “Дўстлик” уруғлик тайёрлаш цехи фаолияти, юқори авлодли уруғлик ғаллани сақланиши, қайта ишланиши ва қадоқланиши жараёнлари билан танишишди. Делегация азолари Ўзбекистон Республикасида жорий қилинган уруғчилик тизимини Қозоғистонда ҳам жорий қилиш ҳамда бу борада яқиндан ҳамкорликни йўлга кўйиш таклифини билдиришди.