Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Эргашев Авазбек Яқубжанович вафот этди.
1992-2022-йилларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Оқ-тепа” ширкат хўжалиги аъзоси, энтомолог-агрономи, бош агрономи, раис ўринбосари, Олтинкўл тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси уруғчилик бўлими бош мутахассиси, Андижон вилояти “Пахта уруғчилик” бирлашмаси раиси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДМ Республика маркази директорининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2023-йилдан буён Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Уруғчиликни ривожлантириш маркази жамоаси Эргашев Авазбек Яқубжановичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аʼзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.