Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Ўзбекистон ва Туркия қишлоқ хўжалиги вазирликлари агросаноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан бир қатор учрашувлар ўтказишди

2022-02-08 04:11:13

2022-йил 7-феврал куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Туркия Республикаси қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги раҳбарлиги остида қишлоқ хўжалиги Ижроия қўмитасининг III йиғилиши ўтказилди.


Ўзбек-турк учрашуви қишлоқ хўжалиги соҳасидаги техник, илмий ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама битим доирасида ташкил этилган.


– Икки мамлакатнинг агросаноат мажмуалари ҳамкорлигини ривожлантириш учун асосий идоралараро майдон ролини ўтовчи ушбу йиғилиш бу йили Туркия Республикаси қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирлининг ташрифи арафасида ўтказилди, ушбу йиғилишда "Уруғчиликни ривожлантириш маркази" ходимлари иштирок этишди. Ташриф арафасида, шунингдек, Туркиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишбилармон доиралари вакилларининг ҳам юртимизга келиши кутилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, икки давлат савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш ҳамда аграр соҳада янги инвеститцион лойиҳаларни яратиш масалаларини муҳокама қилиш имконини беради.

Уч кунлик тадбирлар доирасида бир нечта учрашувлар ўтказилиб, томонлар қатор йўналишлар бўйича ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари борасида фикр алмашишади, жумладан;

-     Ўсимликшунослик;

-     Ўсимликлар карантини ва ҳимояси;

-     Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва аквакултура;

-     Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари;

-     Қишлоқ жойларини ривожлантириш;

-     Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги;

-     Қишлоқ хўжалиги таълими соҳасидаги ҳамкорлик;

-     Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш;


-     Уруғчилик;

-     Қишлоқ хўжалиги техника ва технологияларини сертификатлаш ва синаш;

-     Қишлоқ хўжалигида стандартлаштириш;

-     Ўрмон хўжалиги.

Масалалар муҳокомасида АСКнинг соҳага алоқадор бошқа вазирлик  ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этишди.