Шрифт катталиги:
Сайтни ранги:

Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳамда Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари билан ҳамкорлик учрашуви

2022-03-11 11:09:00

Жорий йилнинг 9 март куни Уруғчиликни ривожлантириш марказида директор ўринбосари Матякубов О.А. Қирғизистон Республикаси  Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Мукашев А.Ф. ва Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакилини қабул қилди.

Учрашув доирасида, тарафлар Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида икки томонлама Ҳукуматлараро ҳамкорлик комиссиясининг тўққизинчи йиғилиш баёнининг 3.6.-бандида кўрсатилган уруғлик чигитни Қирғизистон Республикасига етказиб бериш бўйича келишиб олинди.


Шунингдек, Қирғизистон Республикасида уруғчилик соҳасига ўзгаришлар киритилаётганлигини маълум қилди ва шу сабабли Уруғчиликни ривожлантириш марказининг тузилмаси, ташкилий ҳужжатлари ҳамда республикадаги элита уруғчилик хўжаликларининг ишлаш жараёнлари тўғрисида савол-жавоб олиб борилди.


Учрашув якунларига кўра, Уруғчиликни ривожлантириш маркази Қирғизистон Республикаси билан уруғчилик соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.