Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июнда “Ўзбекистон Республикасида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 512-сонли қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида илғор технологияларни жорий қилиш ҳамда давлат ва халқаро стандартларига мувофиқ ҳолда уруғликлар тайёрлаш ва реализация қилиш учун ишлаб чиқариш корхоналари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан бевосита ва узвий алоқаларга эга замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш учун ташкил қилинган тендер танлов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 12 августда танловнинг биринчи босқичи бўлиб ўтган эди.Унга кўра Фарғона вилоятидан 1-лотда битта таклиф ”SINDBAD PLYUS” масъулияти чекланган жамиятидан; Самарқанд вилояти бўйича 2,3,4-лотларга “ZIYOVUDDIN KLASTER”, “MAROQAND SIFAT”, “NARPAY ELITA DON” ва “SUPER ELITA JOMBOY” масъулияти чекланган жамиятлардан вакиллар иштирок этди.
Талабгорларни танлов таклифларидаги маълумотлар танлов хужжатида кўрсатилган талабларга мослиги ўрганилиб, Фарғона вилояти бўйича 1-лотда иштирок этаётган ”SINDBAD PLYUS” хусусий корхона уруғчилик кластерини ташкил этиш имкониятига эга эканлиги, қолган талабгорларда уруғчилик кластерини ташкил этиш учун топширган хужжатларида бир қатор камчиликлар келтириб ўтилди.
Овоз бериш натижасида ”SINDBAD PLYUS” хусусий корхонаси 100 % овоз билан “танлов ғолиби” деб эълон қилинди.